Қўшимча ахборот белгилари · 41-билет, 7-савол
Бу белгилар нимани билдиради?
Жавоб вариантлари
- «Ногирон» таниқлик белгиси бўлган автомобиллар учун 30 м дан кейин тўхтаб туриш жойига келишини
- Мотокажавалардан ташқари транспорт воситалари учун 30 м ли ҳудуддаги тўхтаб туриш жойини
- «Ногирон» таниқлик белгиси бўлган мотокажава ва автомобиллар учун 30 м ли ҳудуддаги тўхтаб туриш жойини✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
ЙҲҚ 1-иловаси 7-бўлимининг бешинчи ва ўттизинчи хатбошиларига асосан: 7.2.1. “Таъсир оралиғи”. Огоҳлантирувчи белгилар билан белгиланган хавфли жойнинг узунлигини ёки тақиқловчи ва ахборот-кўрсаткич белгиларининг таъсир ўралиғини кўрсатади. 7.17. “Ногиронлар”. 5.15 белгиси билан қўлланилади. Тўхтаб туриш жойи (ёки унинг бир қисми) ушбу Қоидаларнинг 176-бандига мувофиқ “Ногирон” таниқлик белгиси ўрнатилган транспорт воситалари учун ажратилганлигини кўрсатади.
Саволдаги белгилар
Ҳар бир белги ҳақида батафсил: нимани англатади, қаерда ўрнатилади ва ҳайдовчи нима қилиши керак.
«Қўшимча ахборот белгилари» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.
