Тақиқловчи белгилар · 12-билет, 19-савол
Бу белгида юк автомобилларидан қайси бирига ҳаракатланишни давом эттиришга рухсат этилади?
Жавоб вариантлари
- Фургон-юкхонада маҳсулотлар ташийдиган автомобилларга
- «Алоқа» ёзуви бўлган автомобилларга
- Юкхонасида одам ташишга мослаштирилган махсус юк автомобилларида✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлимидаги 3.4 белги талабига мувофиқ, "Юк автомобилларининг ҳаракатланиши тақиқланган" белгида чекланган вазн кўрсатилмаган бўлса, бу белги тўла вазн 3,5 тоннадан юқори бўлган барча юк автомобилларининг, барча тракторларнинг, ўзи юрар машина ва механизмларнинг ҳаракатланишини тақиқлайди. Бу белги таъсир оралиғида яшовчи ва ишловчиларга дахлдор эмас, шунингдек, бортларига қия оқ чизиқ тортилган ёки одамларни ташиётган юк автомобилларининг ҳаракатланишини тақиқламайди.
Саволдаги белгилар
Ҳар бир белги ҳақида батафсил: нимани англатади, қаерда ўрнатилади ва ҳайдовчи нима қилиши керак.
«Тақиқловчи белгилар» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.
