Қўшимча ахборот белгилари · 39-билет, 8-савол
Белгиларнинг таъсири қайси транспорт воситаларига татбиқ этилади?
Жавоб вариантлари
- Енгил автомобилларга ва рухсат этилган тўла вазни 3,5 т дан кам ёки тенг бўлган юк автомобилларига✓ Тўғри жавоб
- Фақат енгил автомобилларга
- Енгил автомобилларга ва мотоциклларга
Изоҳ
ЙҲҚ 1-иловаси 7-бўлимининг ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошиларига асосан: 7.4.3. “Транспорт воситасининг тури”. Белгининг таъсири жорий этилган транспорт воситалари турини кўрсатади. 7.4.1 белги билан ўрнатилган йўл белгисининг таъсири юк ташувчи, шу жумладан, тиркамали, тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган транспорт воситаларига, 7.4.3 белги билан ўрнатилган йўл белгисининг таъсири енгил автомобилларга, шунингдек тўла вазни 3,5 тоннагача бўлган юк ташувчи транспорт воситаларига татбиқ этилади.
Саволдаги белгилар
Ҳар бир белги ҳақида батафсил: нимани англатади, қаерда ўрнатилади ва ҳайдовчи нима қилиши керак.
«Қўшимча ахборот белгилари» мавзусидаги бошқа саволлар
- Қайси қўшимча ахборот белгиси транспорт воситаларини тўхтаб туриш жойига қўйиш усулини кўрсатади?
- Қуйидаги белги тагидаги қўшимча ахборот белгиси ҳайдовчига нима ҳақида хабар беради?
- Қайси транспорт воситаларининг ҳайдовчилари тўхтаб туриш қоидасини буздилар?
- Қайси белги билан хавфли йўлнинг узунлиги кўрсатилади?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

