Қувиб ўтиш · 39-билет, 9-савол
Агар сиз олдинда ҳаракатланаётган автомобилни қувиб ўтишга чиқсангиз, кўрсатилган ҳолларнинг қайси бирида товуш ишораси бериш мақсадга мувофиқ?
Жавоб вариантлари
- Қувиб ўтиш қоронғи вақтда бажарилганда
- Қувиб ўтилаётган автомобиль ҳайдовчиси ўнгга бурилиш кўрсаткичини ёққанда
- Қувиб ўтилаётган автомобиль ҳайдовчиси чапга бурилиш кўрсаткичини ёққанда✓ Тўғри жавоб
- Қувиб ўтилаётган автомобил ҳайдовчиси тормоз беришни бошлаганда
Изоҳ
ЙҲҚ 8-боби 48-бандига мувофиқ, товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун; зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун.
«Қувиб ўтиш» мавзусидаги бошқа саволлар
- Автомобил ҳайдовчиси ўзиб кетишни қайси йўналиш бўйича тўғри бажаради?
- Бундай вазиятда қизил автомобилнинг ҳайдовчисига қувиб ўтишга рухсат этиладими?
- Бу жойда қувиб ўтишга рухсат этиладими?
- Автопоездни шу вазиятда, агар у 40 км/с, дан кам тезлик билан ҳаракат қилаётган бўлса, қувиб ўтишга рухсат этиладими?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.