Йўлларда ҳаракатланиш · 39-билет, 5-савол

Агар қатнов қисмининг кенглиги четки чап бўлакдан қайрилиш учун етарли бўлмаса, қоидалар қайрилишни қатнов қисмининг ўнг чеккаси ёки йўлнинг ўнг ёқасидан амалга оширишга йўл қўядими?

Жавоб вариантлари

  1. Қатнов қисмининг фақат ўнг чеккасидан йўл қўяди. Йўлнинг ўнг ёқасидан йўл қўйилмайди
  2. Йўл қўйилмайди
  3. Йўл қўйилади. Бунда қайрилаётган ҳайдовчи йўлакай ва қарама-қарши келаётган транспорт воситаларини ўтказиб юбориши керак✓ Тўғри жавоб

Изоҳ

ЙҲҚ 9-боби 59-банди мувофиқ, чорраҳадан ташқаридаги қатнов қисмининг кенглиги четки чап ҳолатдан қайрилиб олиш учун етарли бўлмаса, ушбу манёврни қатнов қисмининг ўнг четидан (йўлнинг ўнг ёқасидан) амалга ошириш мумкин. Бу ҳолда ҳайдовчи бир йўналишдаги ва қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситаларига йўл бериши шарт.

«Йўлларда ҳаракатланиш» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш