7.15 йўл белгиси «Кўзи ожиз пиёдалар»

7.15 белгиси нимани англатади
Пиёдалар ўтиш жойидан кўзи ожиз пиёдалар фойдаланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.
Қаерда ўрнатилади
1.20, 5.16.1, 5.16.2 белгилари ва светофор билан бирга, улар тагида ўрнатилади.
Ҳайдовчи нима қилиши керак
- Кўзи ожиз пиёда оқ ҳасса билан ишора берганда ҳайдовчи, светофор ишорасидан қатъи назар, унга йўл бериши шарт.





