3.8 йўл белгиси «От-арава ҳаракатланиши тақиқланган»

3.8 белгиси нимани англатади
От-арава (чана), отлиқлар, юк ортилган ҳайвонларнинг ҳаракатланишини, шунингдек чорва (пода) ҳайдаб ўтишни тақиқлайди.
Қаерда ўрнатилади
Тегишли йўл қисмининг бошланишида ўрнатилади.
Ҳайдовчи нима қилиши керак
- 3.2–3.8 белгилари уларнинг таъсир оралиғида жойлашган корхоналарга хизмат кўрсатувчи, шу ҳудудда яшовчи ёки ишловчи фуқароларга тегишли транспорт воситаларига тааллуқли эмас. Бундай ҳолларда белгиланган жойга энг яқин чорраҳадан кириб ёки чиқиб кетиш керак.





