1.29 йўл белгиси «Туннел»

1.29 белгиси нимани англатади
Сунъий ёритилмаган ёки кириш қисмида кўриниш чекланган туннел борлигидан огоҳлантиради.
Қаерда ўрнатилади
Аҳоли пунктларида хавфли жойдан 50–100 метр олдин, аҳоли пунктларидан ташқарида эса 150–300 метр олдин ўрнатилади. Зарур ҳолларда бошқа масофада ҳам қўйилиши мумкин — у ҳолда масофа белги остидаги 7.1.1 «Объектгача бўлган масофа» қўшимча белгисида кўрсатилади. Хавфли қисмнинг узунлиги 7.2.1 «Таъсир оралиғи» белгиси билан кўрсатилиши мумкин.
Ҳайдовчи нима қилиши керак
- Туннелда йўлнинг ёритилганлигидан қатъи назар барча механик транспорт воситаларида узоқни ёки яқинни ёритувчи чироқлар ёқилган бўлиши керак (ЙҲҚ 134-банд).
- Туннелларда қайрилиб олиш тақиқланади (ЙҲҚ 62-банд).





