Чорраҳаларда ҳаракатланиш · 60-билет, 4-савол
Транспорт воситалари чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтадилар:
Жавоб вариантлари
- 1- ва 2-трамвайлар айни вақтда сариқ автомобил билан, яшил, кўк, қизил автомобиллар✓ Тўғри жавоб
- Яшил автомобил айни вақтда 2-трамвай билан; 1-трамвай, кўк, сариқ, қизил автомобиллар
Изоҳ
ЙҲҚ 16-боби 104, 107-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак. Бундай чорраҳаларда трамвай ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, тенг аҳамиятли йўлда бир йўналишда ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган релссиз транспорт воситаларига нисбатан имтиёзга эга. Чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак.
«Чорраҳаларда ҳаракатланиш» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.