Тақиқловчи белгилар · 20-билет, 11-савол
Шатакка олиб ҳаракатланишингиз мумкин:
Жавоб вариантлари
- Фақат «А» йўналиши бўйича✓ Тўғри жавоб
- Фақат «Б» йўналиш бўйича
- Кўрсатилган барча йўналиш бўйича
Изоҳ
ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлими 3.7 "Тиркама билан ҳаракатланиш тақиқланади" белгисига мувофиқ, юк ташувчи транспорт воситалари, тракторларнинг барча турдаги тиркамалар билан ҳаракатланиши, шунингдек механик транспорт воситаларини ҳар қандай усулда шатакка олиш тақиқланишини билдиради.
Саволдаги белгилар
Ҳар бир белги ҳақида батафсил: нимани англатади, қаерда ўрнатилади ва ҳайдовчи нима қилиши керак.
«Тақиқловчи белгилар» мавзусидаги бошқа саволлар
- Қайси йўл белгиси барча транспорт воситаларининг ҳаракатини истисносиз тақиқлайди?
- Ушбу йўл белгиси таъсир оралиғида Сизга одам тушириш (чиқариш) ёки юк ортиш (тушириш) рухсат этиладими?
- Кўрсатилган йўл белгиларидан қайси бири тақиқловчи белгилар илгари киритган барча чекловларни бекор қилади?
- Ушбу белгилардан қайси бири ҳайдовчининг шу жойдаги яшаш ёки ишлаш жойига етиб боришига монелик қилмайди?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.
