Авто тест · 62-билет, 13-савол
Қайси расмда қувиб ўтишнинг тўғри ҳолати кўрсатилган?
Жавоб вариантлари
- 1
- 3
- 2 ва 3✓ Тўғри жавоб
- 3 ва 4
Изоҳ
ЙҲҚга 2-ИЛОВА 1.1 банди ва 44-хатбоши, 1.11 банди ва 49-хатбоши ҳамда ЙҲҚнинг 12-боб. 86-банд 2-хатбошига асосан: 1.1 — қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратади. 1.1 ва 1.3 чизиқларини босиб ўтиш тақиқланади, қатнов қисмининг четини билдириш учун қўлланилган 1.1 чизиғи бундан мустасно.
1.11 — фақат бир томондан қайта тизилишга рухсат этилган йўл қисмларида, бир йўналишдаги ёки қарама-қарши келаётган транспорт оқимларини ажратади; қайрилиб олиш, тўхташ майдончалари ва шунга ўхшашларга кириш-чиқиш жойларида ҳаракатланиш фақат бир йўналишда рухсат этилганлигини кўрсатади. 1.11 чизиғини узуқ-узуқ чизиқ томонидан, сидирға чизиқ томонидан эса фақат қувиб ёки айланиб ўтишни тугатаётганда босиб ўтишга рухсат этилади.
86. Қувиб ўтиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади: тартибга солинган чорраҳаларда.
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.