Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари 1 · 49-билет, 1-савол
Қайси ҳолларда бир йўналишда ҳаракатланиш учун учтадан кам бўлаги бўлган йўлда тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланади?
Жавоб вариантлари
- Кўприкларда, эстакадаларда ва осма йўлларда
- Кўприклар, эстакадалар ва осма йўллар остида
- Барча санаб ўтилган ҳолларда✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
ЙҲҚ 13-боби 91-бандига асосан, бир йўналишда ҳаракатланиш учун учтадан кам тасмага эга бўлган кўприк, йўл ўтказгич ва эстакадаларнинг устида, кўприк, йўл ўтказгич ва эсткадаларнинг остида (тегишли йўл белгилари билан тўхтаб туриш рухсат берилган йўл қисмлари бундан мустасно) тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланади.
«Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари 1» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.