Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари 1 · 9-билет, 18-савол
Қайси автомобил тўхтаб туришга тўғри қўйилган?
Жавоб вариантлари
- Енгил автомобиль
- Ҳар иккиси нотўғри қўйилган✓ Тўғри жавоб
- Юк автомобиль
- Ҳар иккиси тўғри қўйилган
Изоҳ
ЙҲҚ 13-боби 88-банди 3-хатбоши ва 91-банд, 8-хатбошига асосан, рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан кўп бўлган юк транспорт воситалари бир томонлама ҳаракатли йўлларнинг чап томонида фақат юк ортиш ва тушириш учун тўхташлари мумкин. Пиёдалар ўтиш жойларида ва улардан олдин 10 метрдан кам масофа қолганда тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланади.
«Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари 1» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.