Ахборот ишора белгилари · 26-билет, 15-савол
Кўрсатилган белгилардан қайси бири рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобилларига ҳаракатланишга рухсат беради?
Жавоб вариантлари
- A ва B
- Фақат A ва C✓ Тўғри жавоб
- Фақат C
Изоҳ
ЙҲҚ 1-иловасининг 5-бўлимидаги 5.3 белгига асосан, «Автомобиллар учун мўлжалланган йўл». Фақат автомобиллар, автобус ва мотоциклларнинг ҳаракатланиши учун мўлжалланган йўлни билдиради.
ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлимидаги 3.4 белгига асосан, «Юк автомобилларининг ҳаракатланиши тақиқланган». Рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан (агар вазни белгида кўрсатилмаган бўлса) ёки рухсат этилган тўлиқ вазни белгида кўрсатилгандан ортиқ бўлган юк автомобиллари ва транспорт воситалари таркибларининг, шунингдек тракторлар, ўзиюрар ускуналарнинг ҳаракатланиши тақиқланади.
3.4. йўл белгиси бортларига қия оқ чизиқ тортилган ёки одамларни ташиш учун мўлжалланган юк автомобилларининг ҳаракатланишини тақиқламайди.
Саволдаги белгилар
Ҳар бир белги ҳақида батафсил: нимани англатади, қаерда ўрнатилади ва ҳайдовчи нима қилиши керак.
«Ахборот ишора белгилари» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

