Қўшимча ахборот белгилари · 42-билет, 15-савол
Кўрсатилган белги остидаги қўшимча ахборот белгиси қандай мақсадда ўрнатилган?
Жавоб вариантлари
- ДЙҲХХ томонидан ҳаракат жараёни фото ва видео кузатуви олинган йўл қисмини билдиради✓ Тўғри жавоб
- Белгининг амал қилиш ҳудудида фото ва видео мосламаларидан фойдаланиш тақиқланади
Изоҳ
ЙҲҚ 1 – иловаси 7 – бўлимининг ўттиз иккинчи хатбошисига асосан: 7.19. “Фото ва видео қайд этиш”. Йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатлари махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилаётганлигини билдиради. Огоҳлантирувчи, имтиёз, тақиқловчи, буюрувчи ва ахборот ишора белгилари билан биргаликда қўлланилади.
«Қўшимча ахборот белгилари» мавзусидаги бошқа саволлар
- Тақиқловчи белги тагига ўрнатилган қўшимча ахборот белгиси нима мақсадда қўйилган?
- Бу белгилар амал қиладиган ҳудудда «Ногирон» таниқлик белгиси билан белгиланган автомобилга тўхташга рухсат этиладими?
- Белги ва унинг остидаги қўшимча ахборот белгиси нима ҳақида огоҳлантиради?
- Белгиларнинг қайси бири огоҳлантирувчи белгилар билан қайд этилган хавфли йўл қисмининг узунлигини кўрсатади?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.