Ҳаракатланиш тақиқланадиган вазиятлар · 11-билет, 15-савол

Иккинчи даража таъмирлаш йўли билан тикланган шиналарни М1 тоифадаги автотранспорт воситаларига ўрнатишга рухсат этиладими?

Жавоб вариантлари

  1. Фақат орқа ўқига рухсат этилади✓ Тўғри жавоб
  2. Тақиқланади
  3. Автомобилнинг ҳар икки ўқига рухсат этилади

Изоҳ

ЙҲҚ 3-иловаси 5-бўлимининг 5.7.-бандига асосан: 5.7. М1, М2, М3 тоифаларни 1 классидаги автотранспорт воситаларини олдинги ўқига, М3 тоифани 2 ва 3 классидаги автотранспорт воситаларини ўрта ва орқа ўқларига иккинчи таъмирлаш класси бўйича қайта тикланган шиналар ўрнатилган бўлса фойдаланиш тақиқланади.

«Ҳаракатланиш тақиқланадиган вазиятлар» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш