Светофор ишоралари · 17-билет, 9-савол
Ҳаракатланиш қайси йўналишга рухсат этилган?
Жавоб вариантлари
- Тўғрига ва ўнгга биринчи йўналишга
- Ўнгга биринчи ва иккинчи йўналишга
- Ўнгга биринчи йўналишга✓ Тўғри жавоб
- Ўнгга иккинчи йўналишга
Изоҳ
ЙҲҚ 7-боби 32-банди 2-хатбошига мувофиқ, йўналтиргич кўринишидаги қизил, сариқ ва яшил рангли светофор ишоралари доира шаклидаги светофор ишоралари билан бир хил маънога эга бўлади. Улар фақат кўрсатилган йўналишга таъсир этади. Агар тегишли йўл белгилари билан қайрилиб олиш тақиқланмаган бўлса чапга бурилишга рухсат берувчи йўналтиргич, қайрилиб олишга ҳам рухсат беради. Қўшимча тармоқдаги яшил йўналтиргич ҳам худди шу маънони билдиради.
«Светофор ишоралари» мавзусидаги бошқа саволлар
- Светофорнинг ушбу ишорасида қайси транспорт воситаларига ҳаракатланишга рухсат этилган?
- Светофорнинг қизил ва сариқ ёриткичларидаги қора йўналтиргичлар нима ҳақида ахборот беради?
- Мазкур светофорнинг қизил ёриткичида ҳаракат тақиқланади:
- Мазкур светофор ҳаракатланишни тартибга солиш учун қўлланилади:
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.