Чорраҳаларда ҳаракатланиш · 51-билет, 20-савол
Чорраҳадан иккинчи бўлиб қайси транспорт воситаси кесиб ўтади?
Жавоб вариантлари
- Қизил автомобил
- Яшил автомобил трамвай билан бир вақтда✓ Тўғри жавоб
- Яшил автомобил
Изоҳ
Йўл ҳаракати қоидаларининг 100 бандига асосан, светофорнинг тақиқловчи қизил ёки сариқ ишораси билан бир вақтда ёнган қўшимча тармоқнинг кўрсаткичли яшил ишораси йўналишида ҳаракатланаётган ҳайдовчи бошқа йўналишлардан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.
Йўл ҳаракати қоидаларининг 101 бандига асосан, агар светофор ёки тартибга солувчининг ишоралари трамвай ва релссиз транспорт воситаларига бир вақтда ҳаракатланишга рухсат берса, ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, трамвай олдин ўтиш ҳуқуқига эга бўлади.
Светофорнинг қизил ёки сариқ ишораси билан бир вақтда ёнган қўшимча тармоғининг йўналтиргичли яшил ишораси йўналишида ҳаракатланаётган трамвай бошқа йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.
«Чорраҳаларда ҳаракатланиш» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.