Йўлларда ҳаракатланиш · 54-билет, 19-савол
Чекланган кўриниш шароитида орқага ҳаракатланишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун:
Жавоб вариантлари
- Бошқа шахслар ёрдамидан фойдаланиш✓ Тўғри жавоб
- Товуш ишорасини бериш
- Фалокат ёруғлик ишораларини ёқиш
Изоҳ
Йўл ҳаракати қоидаларининг 63 бандига асосан, транспорт воситасини орқага ҳаракатлантиришда ҳайдовчи йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаши ва йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларига халақит бермаслиги шарт. Зарурат туғилганда ҳайдовчи бошқа шахсларнинг ёрдамидан фойдаланиши керак.
«Йўлларда ҳаракатланиш» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.