Ахборот ишора белгилари · 50-билет, 16-савол
Бу йўл белгиси нимани билдиради?
Жавоб вариантлари
- «Километр белгиси» вазифасини бажаради
- Йўл (маршрут) рақамини кўрсатади✓ Тўғри жавоб
- Энг яқин аҳоли яшайдиган жойгача бўлган масофани кўрсатади
- ДАНнинг энг яқин маҳкамасигача бўлган масофани кўрсатади
Изоҳ
ЙҲҚ 1-иловасининг 5-бўлими 5.29.1 "Йўл рақами" белгисига мувофиқ, — йўлга берилган рақам, белгиланган тартибда тасдиқланган йўл(маршрут) рақамини кўрсатиш учун қўлланилади. 5.29.1 белгиси йўлнинг бошланишида ўрнатилади ва ҳар 15-20 км қайтарилади. Яшил рангдаги белгилар автомагистралларга ўрнатиш учун мўлжалланган.
Саволдаги белгилар
Ҳар бир белги ҳақида батафсил: нимани англатади, қаерда ўрнатилади ва ҳайдовчи нима қилиши керак.
«Ахборот ишора белгилари» мавзусидаги бошқа саволлар
- Йўналтиргичлар билан кўрсатилган қайси йўналишларда ҳаракатланишга рухсат этилган?
- Кўрсатилган белгилардан қайси бири автомагистралларга ўрнатилади?
- Белгилардан қай бири ажратувчи бўлаги бўлган йўлнинг ҳаракат учун ёпиқ қатнов қисмини айланиб ўтиш йўналишини кўрсатади?
- Бу белги ўрнатилган йўлда автобусларга ҳаракатланиш рухсат этиладими?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.