Қувиб ўтиш · 24-билет, 5-савол

Бир йўналишда ҳаракатланаётган (бурилишга киришмаган) релссиз транспорт воситасидан ўзиб кетишга рухсат берилади:

Жавоб вариантлари

  1. Фақат чап томондан
  2. Фақат ўнг томондан
  3. Ҳар икки томондан✓ Тўғри жавоб

Изоҳ

ЙҲҚнинг 12-боб. 83-бандга асосан: 83. Бир йўналишда ҳаракатланаётган релссиз транспорт воситаларини ҳар икки томонидан ўзиб кетишга рухсат берилади. Бироқ чапга бурилиш ишорасини бериб, бурилишга киришган транспорт воситасини ўзиб кетиш ўнг томондан амалга оширилади.

«Қувиб ўтиш» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш