Қувиб ўтиш · 60-билет, 6-савол

Аҳоли пунктларида маълум ҳаракат тезлигига риоя этаётган йирик ўлчамли транспорт воситасининг ҳайдовчиси қандай йўл тутиши керак?

Аҳоли пунктларида маълум ҳаракат тезлигига риоя этаётган йирик ўлчамли транспорт воситасининг ҳайдовчиси…

Жавоб вариантлари

  1. Ҳаракатни давом эттириши✓ Тўғри жавоб
  2. Тўхташи ва орқасида тўпланиб қолган транспорт воситаларини ўтказиб юбориши

Изоҳ

ЙҲҚ 12-боби 87 бандига асосан, аҳоли пунктларидан ташқаридаги йўлларда секин ҳаракатланадиган, катта ҳажмли ёки катта ҳажмли юк ташиётган транспорт воситасини қувиб ўтиш қийин бўлган ҳолларда унинг ҳайдовчиси ушбу транспорт воситасини иложи борича йўлнинг ўнг томонига олиши, зарур бўлганда эса орқасида тўпланиб қолган транспорт воситаларини ўтказиб юбориш учун тўхташи керак. Аҳоли пунктларида эса юқорида келтирилган талаблар йўқ, у ҳаракатни давом эттириши мумкин.

«Қувиб ўтиш» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш