Авто тест · 62-билет, 17-савол
Ушбу вазиятда қайси автомобил ҳайдовчисига қайрилиб олиш тақиқланган?
Жавоб вариантлари
- Ҳар икки ҳайдовчиларга рухсат этилган
- Фақат сариқ автомобил ҳайдовчисига
- Фақат қизил автомобил ҳайдовчисига
- Ҳар икки ҳайдовчига тақиқланган✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
ЙҲҚга 2-ИЛОВА 1.11 банди ва 49-хатбоши ҳамда ЙҲҚнинг 9-боб. 56-банд 1-хатбошига асосан: 1.11 — фақат бир томондан қайта тизилишга рухсат этилган йўл қисмларида, бир йўналишдаги ёки қарама-қарши келаётган транспорт оқимларини ажратади; қайрилиб олиш, тўхташ майдончалари ва шунга ўхшашларга кириш-чиқиш жойларида ҳаракатланиш фақат бир йўналишда рухсат этилганлигини кўрсатади. 1.11 чизиғини узуқ-узуқ чизиқ томонидан, сидирға чизиқ томонидан эса фақат қувиб ёки айланиб ўтишни тугатаётганда босиб ўтишга рухсат этилади.
56. Айланма ҳаракатланиш ташкил қилинган чорраҳаларга кириш учун бурилишдан бошқа барча ҳолларда, ҳайдовчи ўнгга, чапга бурилиши ёки қайрилиб олишдан олдинроқ шу йўналишда ҳаракатланиши учун мўлжалланган қатнов қисмининг энг четки ҳолатни эгаллаши шарт.
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.